Спорт | 22:50 / 18.12.2018
9099
1 дақиқада ўқилади

Ёшини 12 йилга камайтирган ҳиндистонлик футболчи жазоланди

Ҳиндистоннинг «Жамшидпур» клуби ҳужумчиси Гурав Мухи мамлакат футбол федерацияси томонидан 6 ойга дисквалификация қилинди.

Футболчи октябрь ойидаги ўйинлардан бирида дарвозани ишғол қилиб, Ҳиндистон Суперлигаси тарихидаги энг ёш гол муаллифига айланган эди. Бироқ, The Telegraph журналисти Жаеш Таху хабарига кўра, Мухи 16 ёш эмас, балки 28 ёш экани маълум бўлди. Натижада, у 6 ойга футболдан, бундан ташқари, Ҳиндистон ёшлар терма жамоасидан четлатилди.

«Жамшидпур» клуби 2017 йилда ташкил қилинган. Унинг сафида Австралия терма жамоасининг энг яхши тўпурари Тим Кэҳилл ҳам тўп тепган.