Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
23 декабрь куни Чимёнда янги «SURPA» кўнгилочар-спорт ва сайёҳлик мажмуасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади
Шаҳарнинг шовқин-суронли, тезкор турмуш тарзидан бироз тин олишни ёки шунчаки мароқли ҳордиқ чиқариш учун Швейцариянинг донғи кетган Альп тоғларини орзу қиляпсизми? Энди хорижга узоқ сафарга чиқишга ҳожат йўқ. Денгиз сатҳидан 1700 метр баландликда Чимён тоғларида барпо этилган янги мажмуа сизга унутилмас дамларни тақдим этади.
«SURPA» кўнгилочар-спорт ва сайёҳлик мажмуасида ўзингизни Альп тоғларига боргандек ҳис қиласиз! Тошкент шаҳридан 85 км узоқликдаги мажмуада барча ёшдаги дам олувчилар учун ҳамма шароитлар муҳайё қилинган. Болалар майдончалари ва аттракционлар дейсизми, спорт заллари ва кортлар, миллийлик уфуриб турган замонавий чойхоналар, коттеж ва чалетлар тўққиз гектар майдонда ўзаро уйғунликда мужассамлашган.
Лойиҳа ташкилотчилари мазкур мажмуани барпо этишда ўзларининг олдига улкан мақсадларни дастуриламал сифатида белгилаб олишган эди.
Бунинг самараси ўлароқ, «SURPA» аҳолига кенг кўламли хизматларни тақдим этган ҳолда тоғ ёнбағирларига ошуфта маҳаллий ва хорижий сайёҳлар, ёш авлод орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи рақобатбардош маскан барпо этиш ҳамда янада ривожлантириш имконини берди. Шу билан бирга, умуман янги халқаро, сайёҳлик, спорт-соғломлаштириш ва маданий-кўнгилочар маркази барпо этилди.
Шундан келиб чиқиб, айтиш мумкинки, тоғ-чанғи учувчилари ва қишки спорт турларини хуш кўрадиган ҳамда экологик тоза муҳитда дам олиш, соғлиғини тиклашни истаганлар, умуман, сифатли ҳордиқ чиқаришни хоҳловчилар учун «SURPA» кўнгилочар-спорт ва сайёҳлик мажмуасида барча шароитларни яратилган бўлиб, бутун дунёдан сайёҳларни жалб қилиш имконияти вужудга келди. Шунингдек, Ўзбекистонда яна бир, барча замонавий талаб ва стандартларга тамомила жавоб бера оладиган тоғ-чанғи спорт базаси ташкил этилди.
Қишки спорт турлари билан шуғулланувчи спорт клублари, сайёҳлик ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш баробарида мажмуада халқаро спорт турнирларини ўтказиш учун ҳам шароитлар мавжуд.
Демак, қишки таътил кунларини мароқли ва мазмунли ўтказишни истасангиз, «SURPA»ни танланг, адашмайсиз! Боринг, кўринг ва ҳордиқ чиқаринг! Сиз бунга муносибсиз!
Манзил: Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Ғазалкент ҚФЙ, Белдерсой қишлоғи
Мурожаат учун телефон: +99899 8236050, +99897 4078088
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
09:40 / 18.06.2026
Катта Чимён тоғида қидирув-қутқарув операцияси ўтказилди
09:18 / 21.03.2026
21 мартдан Чимён ва Амирсойга янги микроавтобуслар қатнайди
09:01 / 30.01.2026
Бўстонлиқнинг Чимён ҳудудида қор кўчкиси кузатилди
17:01 / 05.08.2025