Спорт | 11:06 / 20.12.2018
24042
2 дақиқада ўқилади

Чеченистонда Нурмагомедовнинг қиёфадоши топилди

Фото: @nuriew_aziz_official

Чеченистон Республикасида яшовчи Азиз Нуриев аралаш йўналиш (ММА) жангчиси Ҳабиб Нурмагомедовнинг қиёфадоши экани аниқланди. У спортчи билан учрашишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. 18 ёшли йигит ҳақида «Комсомольская правда» ёзмоқда.

Нуриев Доғистоннинг Нурмагомедов туғилган туманида таваллуд топган. Нуриев, журналистларнинг ёзишича, сочини олдирмагунга қадар жангчи билан ўхшаш эканини хаёлига ҳам келтирмаган. Кейинчалик Instagram фойдаланувчилари унинг постларига турли изоҳлар қолдира бошлашди ва у Нурмагомедовга нақадар ўхшаш эканидан ҳайратга тушишди.

Шундан сўнг, Нуриев барча эски постларни ўчириб юборди ва спортчи билан учрашишга қарор қилди. Энди унинг Instagram’даги саҳифасига 13 минг фойдаланувчи обуна бўлди.

Нурмагомедов Сильди қишлоғида туғилиб, отаси Абдулманноп раҳбарлигида машқ қила бошлаган. Ноябрь ойида унинг таржимаи ҳоли эълон қилинди, унда жангчи болалигидаги муштлашувлар ва можаролар ҳақида сўзлаб берган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳабиб Нурмагомедов Россия байроғи ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид