Ўзбекистон | 14:42 / 21.12.2018
18640
1 дақиқада ўқилади
Гулистонда йирик ёнғин. 8 та 2 қаватли дўкон ёниб кетди
Шу йилнинг 20 декабрь куни Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида жойлашган 2 қаватли 8 та кийим-кечак савдо дўконларида ёнғин содир бўлган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.
Ёнғин оқибатида 180 кв.м. майдонида дўконларнинг шифт, том ва ички қисмлари ёниб зарар кўрган. Жароҳат олганлар йўқ.
Ёнғин электр симларини қисқа туташувидан келиб чиққанлиги аниқланган. Келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.