Ўзбекистон | 22:27 / 21.12.2018
2580
2 дақиқада ўқилади

“Ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини шакллантиришда маънавиятнинг ўрни” мавзуида тадбир бўлиб ўтди

Бугун, 21 декабрь куни Республика “Маънавият ва маърифат” маркази, “Ўзбеккино” миллий агентлиги ҳамда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти маданият саройида “Фуқароларнинг ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини шакллантиришда маънавиятнинг ўрни” мавзуида тадбир ўтказилди. Унда тарих фанлари доктори, профессор Абдухалил Маврулов, Республика “Маънавият ва маърифат маркази раҳбари биринчи ўринбосари Муҳаммаджон Қуронов, “Ўзбеккино”Миллий агентлиги бош директори Фурқат Зокиров ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, кинорежиссёр Ҳилол Насимов ва институт талаба ёшлари иштирок этишди. 

Тадбирда билимли маънавиятли авлод тараққиёт кафолати, маънавий соҳадаги ислоҳотлар ва уларнинг ёшлар тафаккурига таъсири ва бугунги ўзбек киносидаги ислоҳотлар талқини ҳамда замон қаҳрамони масалалари ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди. 

Хусусан, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига кўра, “Ватан” киностудияси томонидан Зулфия Юнусова ҳамда Иқбол Мирзо сценарийси асосида Ҳилол Насимов режиссёрлигида суратга олинган “Ҳаёт” бадиий фильми ва унинг маънавий руҳиятга бойлиги шунингдек, ҳар қандай томошабиннинг эътиборини тортиши эътироф этилди.  

Тадбир жараёнида институтнинг иқтидорли талаба ёшларига китоб ва эсдалик совғалар берилди ва талабалар учун “Ҳаёт” бадиий фильми намойиш этилди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид