Жамият | 16:12 / 22.12.2018
9015
1 дақиқада ўқилади

«Мард ўғлонлар номи барҳаёт» китоби тақдимоти ўтказилди

21 декабрь куни Наманган шаҳридаги 48-сонли умумий ўрта таълим мактабида Ватанпарварлик ойлиги доирасида «Мард ўғлонлар номи барҳаёт» номли китоб тақдимоти бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси 82923- ва 99866-ҳарбий қисмлари ҳарбий хизматчилари иштирок этишди.

Тақдимотда ўқувчиларга ватан ҳимояси учун жонини фидо қилган ҳарбийлар жасорати ва ҳаёти тўғрисида сўзлаб берилди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид