Макгрегор Нурмагомедов билан жанг учун олган гонораридан маҳрум қилиниши мумкин
UFC’нинг собиқ чемпиони, ирландиялик Конор Макгрегор UFC 229 мусобақаси доирасида россиялик Хабиб Нурмагомедовга қарши ўтказган жанги учун олган бутун гонораридан маҳрум этилиши мумкин.
TMZ нашрининг маълум қилишича, МакГрегор апрелда UFC жангчилари кетаётган автобусга ҳужум қилиши оқибатида жароҳат олган жангчи Майкл Кьеза унинг устидан судга даъво аризаси берган. Кьезанинг маълум қилишича, UFC у билан боғланиб, апрелда Нурмагомедов билан жанг қилиши керак бўлган Макс Холлоуэйннинг ўрнига жанг қилишни таклиф қилган. Бироқ МакГрегор ва унинг шерикларининг автобусга ҳужум қилиши оқибатида Кьеза юзидан жароҳат олган ва мусобақадан олиниб, россияликка қарши жанг қилиш имконидан маҳрум бўлган.
Кьезанинг аризасида Макгрегор жиноий ҳаракатидан молиявий фойда олгани, чунки унинг апрелдаги ҳужуми UFC 229 жангини реклама қилишда қўлланганини келтирган. Шу тариқа, Кьеза ирландияликни россияликка қарши жанги учун олган гонораридан маҳрум этиб, уни апрелдаги ҳужумда жабр кўрганларнинг барчасига тақсимлаб беришни талаб қилмоқда.
Нурмагомедов ва Макгрегор жанги Лас-Вегасда 6 октябрда ўтган UFC 229 мусобақасининг бош воқеаси бўлган. Жангда россияликнинг қўли баланд келган.
Жангдан кейин Нурмагомедов ва ирландиялик жамоаси аъзолари ўртасида можаро чиққан. Натижада Нурмагомедов октагонни камарсиз тарк этган, унга жанг учун белгиланган 2 миллион долларлик гонорар тўланиши музлатиб қўйилган.
Айни вақтда иккала жангчи ҳам Невада штати атлетик комиссиясининг ушбу можаро бўйича қарорини кутмоқда. Ушбу иш бўйича кейинги суд жараёни январда бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
08:00 / 26.11.2019
Хабиб Нурмагомедов кейинги жангини Тони Фергюсонга қарши ўтказади
00:44 / 18.09.2019
Хабиб Нурмагомедов фаолиятини якунлагач ким бўлмоқчилигини айтди
21:36 / 15.09.2019
Нурмагомедов Порьега берган ваъдаси устидан чиқди
21:40 / 10.09.2019