Ўзбекистон | 19:38 / 24.12.2018
9673
1 дақиқада ўқилади

25 декабрь куни Тошкент кичик ҳалқа йўлининг айрим қисми вақтинча ёпилади

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Эртага, 25 декабрь куни соат 9:00 да Тошкент кичик ҳалқа йўлида «Ватанпарварлик» марафонига старт берилади. Марафон муносабати билан Тошкент кичик ҳалқа йўлининг айрим қисми вақтинча ёпилади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, 12 километр масофани ташкил этадиган марафон «Амилов» (Crafers) қандолат фабрикасидан бошланади. Финиш чизиғи Тошкент Жанубий вокзали олдида.

“Мазкур марафон «Ватанпарварлик ойлиги» доирасида Мудофаа вазирлиги томонидан ўтказилмоқда. Унда барча ёшдаги фуқаролар иштирок этиши мумкин. Ғолиблар Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондонлиги томонидан медаллар, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. Юзага келадиган ноқулайлик учун олдиндан узр сўраймиз”, дейилади хабарда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид