Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Тожикистон чегара қўшинлари ҳарбий кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди
Фото: Хушнуд Рахматуллаев
Ўзбекистон ва Тожикистон чегара қўшинлари биринчи қўшма ҳарбий кенгаш йиғилишини ўтказдилар. Бу ҳақда Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара қўшинлари матбуот хизмати хабар берган.
Хабар қилинишича, учрашув декабрь ойининг йигирма биринчи ва йигирма иккинчи куни Гулистонда бўлиб ўтди.
Учрашув чоғида томонлар икки мамлакат чегара қўшинлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканликларини билдиришди.
Шунингдек, Афғонистон билан чегарадаги оператив вазият муҳокама қилинди. Бундан ташқари, келгуси йил учун ҳамкорлик режаси ишлаб чиқилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома ратификация қилинганди.
Мавзуга оид
07:25 / 19.01.2026
Европадаги энг узун қуруқлик чегаралари: инфографика
07:41 / 11.12.2025
Россия, Қозоғистон ва бошқалар: дунёни боғлаб турувчи трансконтинентал давлатлар
09:41 / 02.12.2025
Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон чегара қоидаларини бузмасликка чақирилди
15:45 / 20.11.2025