Жаҳон | 18:23 / 24.12.2018
38327
2 дақиқада ўқилади

Россияда Ўзбекистоннинг тўрт фуқароси узоқ муддатга қамалди. Улар Қримда ҳукуматни ағдариб ташлашга уринган

Фото: sud.ua

Шимолий Кавказ округи ҳарбий суди Ўзбекистоннинг тўрт нафар фуқаросига нисбатан айблов ҳукми чиқарди.

Маҳкама матбуот хизмати хабарига кўра, улар Жиноят кодексининг бир нечта моддаси бўйича, жумладан, террористик ташкилот фаолиятини ташкил этиш ва ҳокимиятни зўрлик билан қўлга олишда айбланган.

Дастлабки тергов органлари версиясига кўра, 2015 йил декабрь ойида самарқандлик 43 ёшли Энвер Мамутов Бохчасарой (Қрим) шаҳрида «Ҳизб ут-Таҳрир» террорчилик ташкилоти ячейкасини ташкил қилган. Ячейка таркибига у яна уч нафар ватандошини жалб этган. Ташкилотнинг мақсади - «исломий бўлмаган ҳукуматларни йўқ қилиш ва исломий давлатни, шу жумладан, Россия Федерацияси ҳудудида босқичма-босқич ўрнатиш», - дейилади ҳукмда.

Ячейка иши ҳақида Мамутов ўз раҳбарларига интернет орқали ҳисобот бериб борган.

Радикал ғоя тарафдорлари Қримда қонуний ҳокимиятни ағдариб ташлаш режаларини амалга ошира олмадилар - улар ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан ушланган.

Суд қарорига кўра, Мамутов 17 йилга озодликдан маҳрум этилди. Унинг шерикларининг ҳар бири тўққиз йилга қамалди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид