Стоунхенжнинг сири ошкор этилди
Археологлар фолктон дўмбиралари - ёши 4-4,6 минг йил бўлган қадимий тош цилиндрлар нима мақсадда хизмат қилганини аниқладилар. Маълум бўлишича, замонавий Англия шимолида яшаган қабилалар улардан мегалитик иншоотлар, жумладан, Стоунхенжни қуриш учун ўлчов асбоблари сифатида фойдаланишган. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.
1889 йилда болалар қабридан топилган цилиндрлар мураккаб ўйма нақшлар билан безалган бўлиб, ўшандан бери бир неча бор ўрганилди. Аммо, тадқиқотчилар эндигина бу артефактлардан нима мақсадда фойдаланилганини аниқлашди. Олимлар ҳар бир дўмбиранинг атрофини ўлчашди ҳамда агар катта цилиндр арқон билан етти марта ўралса, у ҳолда ўлчанган узунлик 3.22 метрга тенг бўлишини билиб олишди. Агар ўртача цилиндр саккиз марта ёки энг кичкинаси 10 марта ўралса ҳам, худди шу сон пайдо бўлади.
Археологларнинг сўзларига кўра, цилиндрлар Стоунхенжда трилитлар - бири бошқа иккитасининг устида турадиган, учта тошдан иборат иншоотни қуришда фойдали бўлган бўлиши мумкин. Қадимий одамлар фолктон дўмбиралари атрофида арқон ўраб ёки артефактларни ерда айлантириб, керакли узунликни ўлчашган. Бу уларга бир хил баландликдаги катта тошлардан қурилиш учун фойдаланиш имконини берган. Ҳозирги кунда буларнинг барчаси ўлчов асбобларисиз, тахминан қилинган, деб ҳисобланмоқда.
Мавзуга оид
19:30 / 12.11.2024
Ёнғоқлар орттирилган ақлий заифликка чалиниш хавфини камайтиради — тадқиқот
10:56 / 07.11.2024
Помидордан қулупнайгача. Марсда яшай оладиган 8 та ўсимлик маълум қилинди
17:18 / 05.11.2024
Рақобат кучли: Хитойдаги таълим тизими ёшлар орасида руҳий тушкунликка сабаб бўлмоқда
15:55 / 05.11.2024