Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олтинкўлда байрамолди озиқ-овқат ярмаркалари иш бошлади
Андижон вилоятининг Олтинкўл тумани маркази ва қишлоқ гузарларида аҳолига қишлоқ хўжалик маҳсулотларини нисбатан арзон нархларда етказиб бериш мақсадида туман марказида анъанавий қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ярмаркаси иш бошлади.
Ярмарка 10 декабрь куни иш бошлаган бўлиб, 2019 йилнинг 3 январигача фаолият юритади. Унда 30 турдан ортиқ қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари арзон нархларда сотилиши белгиланган.



Маҳсулотлар узлуксизлигини таъминлаш учун корхона, агрофирма ва фермер хўжаликлари бириктирилди. Харидорларга кўрсатилаётган хизматлар кўламини янада кенгайтириш мақсадида жойларда турғун савдо расталари ҳам жорий этилди.


Марказдаги майдонга ўрнатилган арча атрофида туман бадиий ҳаваскорлари, халқ таълими бўлими тасарруфидаги мактаб ўқувчилари томонидан турли чиқишлар намойиш этилмоқда.
Элмурод Эрматов, Андижон
KUN.UZ мухбири