Ўзбекистон фуқароси Қирғизистондан депортация қилиш тўғрисидаги қарордан кейин ўзини ўлдирмоқчи бўлди
Ўзбекистон фуқароси судьянинг депортация қилиш тўғрисидаги қарорини эшитганда, ўз жонига қасд қилишга уринди. Бу ҳақда Ca-news хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, Ўзбекистон фуқароси Алишер Асатуллаев Қирғизистон ҳудудидан маъмурий чиқариб юбориш тўғрисидаги суд қарорини эшитиб, заҳарли модда билан тўлдирилган идишчани чиқарган, уни очишга ва ютиб юборишга ҳаракат қилган. Бироқ, суд мажлисида иштирок этган милиция ходимлари эркакнинг қўлидан заҳарни олиб қўйишди.
Судда маълум қилинишича, Алишер Асатуллаев Қирғизистонда кўп йиллар давомида ҳужжатсиз истиқомат қилган. Натижада, уни депортация қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Эркак кишининг таъкидлашича, фарзандларини бир ўзи тарбиялайди ҳамда уларни Ўзбекистонга олиб бориш имконига эга эмас. Асатуллаевнинг айтишича, ўзи болалар уйида катта бўлган ва болалари ҳам ўз тақдирини такрорлашини хоҳламайди. У кўп маротаба пикетлар уюштириб, ўз муаммосига расмийлар эътиборини тортишга уринган.
Хабарда қайд этилишича, эркак маҳаллий депутат Ольга Архипова билан икки йил давомида квартира туфайли судлашмоқда. Депутат уни депортация қилиш тўғрисидаги қарорга алоқадор бўлиши мумкинлиги айтилади.
Мавзуга оид
17:21 / 06.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти саммитида 8 та ҳужжат имзоланди
21:34 / 05.11.2024
Қирғизистонлик аёллар 10 нафаргача фарзанд кўришга чақирилди
19:40 / 05.11.2024
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги 3 та чегара божхона постларида транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади
18:09 / 05.11.2024