МДҲнинг қишки саёҳатлар учун энг яхши шаҳарлари маълум бўлди. Тошкент 6-ўринда
Остона ва Тошкент қишки саёҳатлар учун энг яхши шаҳарлар рўйхатига киритилди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Минск, Боку ва Остона бу қиш мавсумида саёҳат қилиш учун жозибадорлик нуқтаи назаридан МДҲ шаҳарлари рейтингида дастлабки уч ўринни эгаллади. Рейтинг «ТурСтат» таҳлил агентлиги томонидан тайёрланди ва чоршанба куни унинг сайтида эълон қилинди.
«Минск, Боку ва Остона 2019 йил қиш мавсумида МДҲ шаҳарларига саёҳатни амалга ошириш рейтингида етакчилик қилмоқда», - дейилади хабарда. Беларусдаги Логойск ва Силичи, Озарбойжондаги Шоҳдоғ ва Туфандоғ, Қозоғистондаги Чимбулоқ тоғ-чанғи курортлари орасида энг машҳурларига айланди.
Агентликнинг таъкидлашича, туристлар МДҲ шаҳарларига ўртача уч кундан етти кунгача келишади. Арзон нархлардаги саёҳатлар учун одатда Ўзбекистонни (Тошкент бу мавсумда олтинчи ўринда) ёки Молдовани (Кишинёв саккизинчи ўринни эгаллади) танлайдилар. Дам олиш кунлари ва шопинг учун турлар кўпроқ Боку ҳамда Остонага олинади.
Мавзуга оид
14:42 / 11.11.2024
Американинг круиз компанияси Трамп сиёсатидан қочишни истаганлар учун дунё бўйлаб 4 йиллик саёҳат таклиф қилмоқда
14:04 / 08.11.2024
МДҲ давлатлари 2030 йилгача ҳарбий ҳамкорлик концепциясини ишлаб чиқади
16:41 / 03.11.2024
Ўзбекистон рус тили бўйича халқаро ташкилот тузиш тўғрисидаги шартномага қўшилди
14:50 / 31.10.2024