Ўзбекистон | 11:22
580
2 дақиқада ўқилади

Чет эл саёҳатига чиқаётган ўзбекистонликлар сони ўсиши секинлашди

2026 йилнинг дастлабки икки ойида 1 млн 82 минг нафар ўзбекистонлик саёҳат мақсадида хорижга чиқди. Бу – ўтган йилнинг мос давридан 49,3 минг кишига ёки 4,8 фоизга кўп. Таққослаш учун, 2025 йил январ-феврал ойларидаги ўсиш 21,4 фоиз бўлганди.

Фото: Freepik

2026 йилнинг январ-феврал ойларида Ўзбекистоннинг 1 081 612 нафар фуқароси туристик мақсадда чет элга сафар қилди.

Бу – ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 49,3 минг нафарга ёки 4,8 фоизга кўп, дея хабар берди Миллий статистика қўмитаси.

Ўсиш бир йил олдингидан кескин секинлашганини кўриш мумкин. 2025 йилнинг январ-феврал ойларида 1 032,2 минг нафар ўзбекистонлик чет элга сайёҳат мақсадида чиққан ва бу 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 21,4 фоизга юқори эди.

2026 йилнинг дастлабки икки ойида Ўзбекистон фуқаролари энг кўп борган ТОП-10 давлат (қавс ичида 2025 йилнинг мос давридаги кўрсаткич):

  • Қирғиз Республикаси – 426 421 нафар (422 572 нафар);
  • Тожикистон – 179 390 нафар (193 348 нафар);
  • Қозоғистон – 166 017 нафар (154 716 нафар);
  • Саудия Арабистони – 115 350 нафар (81 173 нафар);
  • Россия – 62 054 нафар (48 029 нафар);
  • Туркия – 34 634 нафар (33 039 нафар);
  • БАА – 26 449 нафар (31 787 нафар);
  • Таиланд – 10 946 нафар (10 803 нафар);
  • Хитой – 8 890 нафар;
  • Миср – 8 872 нафар (11 078 нафар).

2025 йил январ-феврал ойларида ТОП-10таликда бўлган Виетнам (7 876 нафар) рўйхатни тарк этган, унинг ўрнини бу йил Хитой (8 890 нафар) эгаллаган.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид