Спорт | 20:18 / 26.12.2018
21722
1 дақиқада ўқилади

Салоҳ «Ливерпуль»ни тарк этиш билан таҳдид қилди

Фото: Getty Images

«Ливерпуль» клуби «Зальцбург»нинг исроиллик ҳужумчиси Мунас Даббур хизматига қизиқиш билдиряпти, бу эса Муҳаммад Салоҳга ёқмаяпти, деб ёзмоқда Исроил матбуоти.

AS хабарига кўра, агар «Ливерпуль» исроиллик футболчини олса, Салоҳ клубни тарк этиш билан таҳдид қилган. Аммо, мисрликнинг яқинлари буни инкор қилмоқдалар.

Эслатиб ўтамиз, Миср ва Исроил давлатларининг сиёсий алоқалари кўп йиллардан бери яхши эмас. Аввалроқ, Салоҳ «Базель» таркибида тўп тепиб юрганида, «Маккаби Тель-Авив» клуби футболчилари билан кўришишни истамай, бутсасини алмаштиргани кетган эди.

Мавзуга оид