Жаҳон | 22:27 / 26.12.2018
40679
1 дақиқада ўқилади

Тожикистонда 2019 йилга ном берилди 

Фото: news.tj

2019 йил Тожикистонда “Қишлоқ ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили” деб эълон қилинди. Бу ҳақда Тожикистон президенти Имомали Раҳмон парламентга ҳар йиллик анъанавий мурожаатида маълум қилди. 

Раҳмоннинг айтишича, бундан мақсад вилоятлар аҳолиси турмуш даражасини яхшилаш, тиббий хизматлар даражасини ошириш, йўлларни қуриш ва таъмирлаш, инфратузилмани янгилаш, ҳалқ ҳунармандчилигини тиклашдан иборат. Тожикистон президенти жойлардаги раҳбарларга юзланиб, уларни кўзбўямачилик билан шуғулланишни бас қилишга, ҳунармандчиликни ривожлантириш учун реал қадамлар ташлашга чақирган.   

Якунига етаётган 2018 йил Тожикистонда “Туризм ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили” бўлган. 

Мавзуга оид