Спорт | 20:11 / 26.12.2018
26403
1 дақиқада ўқилади

Хабиб Нурмагомедов Москва аэропортларидан бирида жангари деб қабул қилинди – ОАВ

Фото: Reuters

UFC чемпиони, россиялик Хабиб Нурмагомедов Москвадаги аэропортлардан бирида жангари деб қабул қилиниб, текширувдан ўтказилди.  

“Плохой лейтенант” телеграм-каналининг Федерал хавфсизлик хизматидаги манбаларга иқтибос келтирган ҳолда хабар беришича, чегара хизмати ходимлари Туркияга учмоқчи бўлган доғистонлик икки фуқарони тўхтатишган. Улар ИШИД террорчилик ташкилотига алоқадорликда гумон қилинган. Тўхтатилганлардан бири Нурмагомедов бўлган.

Таъкидланишича, чегарачилар жангчининг машҳурлигига ҳам эътибор қаратмай, уни дўсти билан сўроқ қилишган. Нурмагомедов текширувдан ўтгач, қўйиб юборилган. Спортчи бундай муносабатдан ранжиб, чегарачиларни койиган.

“Назоратчилар доғистонликнинг кимлигига ҳам эътибор бермай, йўриқномага кўра иш тутишди. Вазиятни ойдинлаштириш учун келган тезкор ходимлар аччиғи чиққан Нурмагомедов билан суратга тушиб, унга чегара назоратидан тезроқ ўтишида кўмак кўрсатишган”, дейилган хабарда.

Мавзуга оид