Ўзимизнинг маҳсулот! Марварид жилосини берувчи замонавий бўёқлар
Ўзбекистонда яна бир маҳсулот ишлаб чиқариш маҳаллийлашгани, унинг сифати янги босқичга чиққанини қайд қилиш мумкин. Италия стандартлари асосида ишлаб чиқарилаётган жуда кўплаб хилдаги марварид жилосини берувчи замонавий бўёқлар номлари ҳам ажойиб – “Marokand”, “Afrosiyob”, “Ikat”, “Shosh”, “Ark”, “Eski shahar”, “Moxi Xosa”, “Beqasam”, “Registon” шулар жумласидандир.
25 декабрь куни Тошкентда “ARTIFEX DE COLOR” брендига мансуб биноларнинг ички ва ташқи кўриниши учун декоратив бўёқлар дўкони иш бошлади.
Одатда бундай бўёқлар Ўзбекистонга хориждан олиб келинар эди. Бироқ, кўп ҳолларда маҳсулотлар Ўзбекистоннинг иқлим шароитига жавоб бермаган. Нархлар эса қиммат, ҳар кимнинг ҳам чўнтаги кўтармасди.
“ARTIFEX DE COLOR” дўконидан ўрин олган бўёқлар эса Ўзбекистон иқлимига мўлжалланган. Уларни бемалол Италия маҳсулотлари сифати билан таққослаш мумкин, сифати қолишмайди.
Уй ва офис, ресторанлар баъзан марвариддек товланиб, кўзни қамаштиради. Бу эса шунчаки оддий гулқоғоз ёки биз билган бўёқлар эмас. Аксинча, бу марварид жилосини берувчи махсус бўёқлар ва бундай бўёқлар энди ўзимизда ҳам ишлаб чиқарилмоқда. Жуда кўплаб рангдаги бундай бўёқларни энди Тошкент шаҳридан ҳам топиш мумкин.
Ўзбекистонда сўнги йилларда ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш, қимматбаҳо импорт маҳсулотлари ўрнига, ўзимизда сифатли, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш талаби қўйилмоқда. Бу талабга эса “ARTIFEX DE COLOR”чилар биринчилардан бўлиб лаббай деб чиқди. Чунки, бугунги кунда мамлакатда қурилиш маҳсулотлари, хусусан бўёқларга бўлган эҳтиёж ҳар қачонгидан ортмоқда. Қурилиш, бунёдкорлик кўлами жуда катта. Биргина Тошкент шаҳрининг ўзида қурилаётган ўнлаб уйлар, меҳмонхона ва катта иншоотларда ҳам “Artifex de color” маҳсулотларидан фойдаланилмоқда.
Айни дамда Ўзбекистон бозорида катта талаб ва эътибор қозонаётган “ARTIFEX DE COLOR” бўёқлари 2019 йилдан маҳсулотларини қўшни мамлакатларга экспорт қилишни бошлайди. Бу эса Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятини яна ошириб, ташқи бозорда имкониятларни кенгайтиради. Қолаверса, мамлакатга валюта оқими кўпаяди.
Ташқи дизайн учун тавсия этиладиган бўёқлар совуққа, музга, намликка, ички интерьерга мўлжалланганлари эса иссиққа, оловга, сувга 100 фоиз чидамли. Маҳсулотларга эса кўп йиллик кафолат берилади.
“ARTIFEX DE COLOR” номи Ўзбекистон бозорида янги эмас, бу номни биз аввал ҳам эшитганмиз. Шу боис “ARTIFEX DE COLOR” дўкони раҳбари Зоҳид Юлдашев билан мулоқотга киришдик.
— “ARTIFEX DE COLOR” бренди остидаги илк дўкон қачондан ўз фаолиятини бошлаган?
– “ARTIFEX DE COLOR” брендидаги илк дўкон 2017 йилда ташкил топган. Асосий мақсади аҳолига биноларнинг ички ва ташқи кўриниши учун фойдаланиладиган декоратив бўёқлар ишлаб чиқаришга қаратилган. Ҳозирги кунда ўзининг 3та филиалига эга. Биттаси Тошкент шаҳрида, шунингдек Наманган ва Бухоро вилоятларида ҳам фаолият юритаяпмиз. Дўконлар тармоғимизда умумий ҳисобда 100 дан ортиқ ходимлар ишламоқдалар.
— Сиз тақдим этаётган маҳсулотлар одатий бўёқлардан фарқ қилади. Ундан фойдаланиш шартлари ҳам бошқача бўлса керак. Махсус мутахассислар талаб қилинадими?
— Кўпчиликни шу савол қизиқтириши табиий. Сабаби қурилиш учун мўлжалланган ҳар қандай маҳсулотлардан ҳам ўз усталари бўлмаган ҳолатда фойдаланиб бўлмайди. Бироқ “ARTIFEX DE COLOR”даги бўёқлар тамомила бошқача. Ундан шу соҳада тажрибага эга бўлган ҳар қандай мутахассис бемалол фойдаланиши ва исталганидек дизайн яратиши мумкин.
“ARTIFEX DE COLOR” маъмурияти даромадни эмас, балки сифат, одамлар меҳри ва ишончи, қолаверса, ўзбекона қадриятларни мақсад қилиб йўлга чиққан. Шу боис маҳсулотларнинг номи ҳам ўзбек тилида ва бу номлар ҳали дунё бозорида жаранг сочади. Хўш, Сизга қай биридан: “Registon”ми ё “Beqasam”данми?
Сиз эса бундай бўёқларни “ARTIFEX DE COLOR” дўконидан топишингиз мумкин. Ташриф буюринг, танланг ва уйингизни сарой марваридлари билан безанг.
Марварид жилосини берувчи ички ва ташқи интерьер учун мўлжалланган бўёқлар нафақат жилокор кўринади, балки уй ва бино эгаларининг нақадар нозик дид соҳиби эканини ҳам исботлайди.
Ҳозироқ қўнғироқ қилинг: +998(95) 197 00 90
Telegram алоқа: t.me/Decor_center_uz
Instagram: www.instagram.com/decor_center_tashkent
Facebook: www.facebook.com/DecorCenterTashkent
Манзил: Тошкент ш., Чехова кўчаси
Реклама ҳуқуқи асосида