Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда хорижликлар учун истиқомат қилиш бўйича муддатсиз рухсатнома жорий этилиши мумкин
Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги чет элликлар учун истиқомат қилишга муддатсиз рухсатнома бериш амалиётини жорий этиш ва уни ҳар беш йилда бир марта узайтиришдан воз кечиш таклифи билан чиқди. Тегишли қонун лойиҳаси ишлаб чиқилаётгани тўғрисидаги маълумот норматив ҳуқуқий ҳужжатлар федерал порталида эълон қилинди.
«Бундай ёндашув Россия Федерациясида доимий яшаш институтини амалга ошириш механизмини соддалаштиради, айни пайтда, солиққа тортиш ва йиғимлар соҳасидаги муносабатлар қайта кўриб чиқилишини назарда тутади», - дейилади ташаббусга қолдирилган изоҳда.
Қонун лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамаси 2019 йил 9 январгача давом этади. Қонун лойиҳасининг кучга кириш бўйича тахминий муддат - 2019 йил сентябрь ойи.
Мавзуга оид
20:34 / 10.07.2026
Россия газининг Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажми ошиши кутилмоқда
11:50 / 10.07.2026
Der Spiegel: Хитой Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорликни кенгайтирган
10:10 / 10.07.2026
2026 йил июни Украина учун энг оғир ойлардан бири бўлди — БМТ
09:30 / 10.07.2026