Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ва Буюк Британия чиқариб юборилган дипломатларни ортга қайтаришга келишиб олишди
Москва ва Лондон чиқариб юборилган дипломатларни 2019 йил январдан бошлаб ортга қайтаришга келишиб олишди. Бу ҳақда Россиянинг Буюк Британиядаги элчиси Александр Яковенко маълум қилди.
— Биз январда Москва ва Лондонда дипломатик таркиблар қайта тикланиши бўйича келишувга эришдик, — деди у "Россия 24" телеканали эфирида.
Буюк Британия шу йилнинг мартида 23 нафар дипломатни мамлакатдан чиқариб юборган ва уларни персона нон грата деб эълон қилганди. Москва ҳам бунга худди шу тарзда жавоб қайтарганди. Россиялик дипломатларнинг чиқариб юборилишига Солсберида ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия заҳарланиши сабаб бўлган.
Мавзуга оид
20:34 / 10.07.2026
Россия газининг Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажми ошиши кутилмоқда
11:50 / 10.07.2026
Der Spiegel: Хитой Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорликни кенгайтирган
10:10 / 10.07.2026
2026 йил июни Украина учун энг оғир ойлардан бири бўлди — БМТ
09:30 / 10.07.2026