Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Наманган» эркин иқтисодий зонаси ташкил этилди
Вазирлар Маҳкамасининг “Наманган” эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
“Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Наманган” эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш тўғрисида” 2018 йил 20 августдаги ПФ-5517-сон Фармонига мувофиқ “Наманган” эркин иқтисодий зонаси ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин”, дейилади қарорда.
Ҳужжатга кўра, бошқарув ходимлари сони 5 нафардан иборат бўлган “Наманган" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" давлат унитар корхонаси ташкил этилади.
Шунингдек, қарор билан “Наманган" эркин иқтисодий зонаси таркибига кирувчи ҳудудлар, “Наманган" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" давлат унитар корхонасининг тузилмаси ва устави тасдиқланди.
Қарорга мувофиқ, Молия вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан дирекцияга, келгуси йилларда ўзини ўзи молиялаштиришга ўтказиш шарти билан, 2019-2020 йиллар даврида сақлаш харажатлари учун асосланган ҳисоб-китоблар бўйича зарур маблағлар ҳамда дирекциянинг устав фондини шакллантиришга 1 млрд сўм миқдорида маблағ ажратилишини таъминлайди.
Мавзуга оид
18:54 / 01.02.2026
Наманганда яроқлилик муддати ўтган дорилар ва тиббий буюмлар савдога чиқарилишининг олди олинди
15:07 / 27.01.2026
Наманганда ер расмийлаштиришни ваъда қилган ўрмон хўжалиги масъуллари ва кадастр мутахассиси ушланди
11:38 / 27.01.2026
Наманганда Cobalt ва йўловчи автобус тўқнашувида 3 киши ҳалок бўлди
11:10 / 16.01.2026