22:56 / 31.12.2018
10524

Жеки Чан ва Ван Дамм иштирокидаги фильмлар режиссёри вафот этди

Фото: Reuters

Ҳонконгда кинорежиссёр Ринго Лэм 63 ёшида вафот этди. Бу ҳақда South China Morning Post газетаси хабар берди.

Эрталаб уни уйғота олмаган турмуш ўртоғи хонадонга шифокорларни чақирган. Нашр манбасининг хабар беришича, режиссёр кейинги кунларда ўзини нохуш сезган ва шифокор рецептисиз дори қабул қилган.

Ринго Лэм 1980-90-йилларда энг яхши жангари фильмлар режиссёрига айланган. У 1987 йилда Ҳонконг мафияси ҳақидаги машҳур «Олов ичидаги шаҳар» фильмини суратга олган. 

Ринго Лэм фильмларида ўша давр юлдузлари Жеки Чан ва Жан-Клод Ван Дамм роллар ижро этган.

Top