Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кушербаев: Фуқаро депутатдан суд ишини ҳал қилиб беришини сўраб, хафа бўлди
Иши судга тушган фуқаро депутат Расул Кушербаевдан қаттиқ хафа. Депутатнинг айтишича, фуқаро судьянинг фаолиятидан қониқмаяпти, унинг аризаси қабул қилингани билан мурожаати кўриб чиқилмаяпти. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев Kun.uz'га берган интервьюсида халқ мурожаатларини ўрганишда юз бераётган айрим ҳолатларга тўхталиб ўтди.

«Биз ҳисобот тайёрлаш билан бандмиз», деган сабаблар келтириляпти. Фуқаро эса сиз шуни ҳал қилиб беришингиз керак деган талабни менга билдиряпти. Ўзингиз ўйланг, суднинг фаолиятига аралашиш қонун билан депутатга ҳам тақиқланган. Биз фақат ҳаракатдан тўхтатилган иш бўйича сўров юборишимиз мумкин. Лекин, одамлар талаб қиляпти: «сиз шу ишни қилишингиз керак, мен сиздан хафаман», - деб аҳоли ва депутат муносабатларининг туб муаммолари ҳақида гапирган Кушербаев.
Депутатнинг айтишича, ўз ваколати доирасидаги масалалар бўйича депутат бажонидил кўмак беришга тайёр.
«Вақт ўтиб солиштиришга тўғри келяпти: бошқа давлатларда вазият қандай? Ўтган йили АҚШ сафари давомида бир вазият хотирамда қолди. Биз АҚШ конгрессменлари ҳудудлардаги сайловчилари учун ташкил этилган қабулхонасида бўлдик. Офис ходимлари билан суҳбатда, мени қизиқтирган савол шу бўлдики, одамлар қанақа масала билан бу ерга келади, деган мазмундаги саволни қўйдим. Улар кўпроқ пенсияга оид қонунлардан норози бўлиб, солиққа оид қонунларни ислоҳ этилишини сўраб, фикрини билдириши маълум қилинди. «Фикримни ўша конгрессменга етказиб қўйинг» дея мурожаатлар бўлади. Асосан шу.
Мен ўйланиб қолдим. «Сизларда «нима учун фалончи маҳалланинг «свет»и йўқ, нега кўчам асфальт қилинмаган, нега масъул идоранинг ходими талабларни қондирмаяпти» каби масалалар билан келмайдими», десам, «ие, бу конгрессмен қиладиган иш эмас-ку», деди. «Нега», деса, «ҳамма ишнинг ўз эгаси бор-ку, одамлар ўшанинг ўзига бораверади», деди», - дея таъкидлаган у.
Расул Кушербаевнинг фикрича, мактаб ёшидан бошлаб, аҳолига депутат нима иш қилиши, парламент ваколати, ижро ҳокимияти вазифалари, ҳеч бўлмаса, ҳокимият бўлиниш тамойилларини оддий тилда тушунтириб берилмаса, юқорида депутат билан юз берган ҳолатлар кўпаяверади.
«ДСЭНМ масаласига ҳам депутат, суд ишига ҳоким жавоб беради, деган мазмундаги чалкашлик бўлаверади», - деб фикрини тугаллаган депутат.
Расул Кушербаев билан катта суҳбатни видео лавҳада тўлиқ томоша қилишингиз мумкин.
Tas-IX
YouTube
Мавзуга оид
18:40 / 09.08.2025
Жаримабозлик: Экология вазирлиги фақат жарима ўйлаб топгани тузилганми?
23:01 / 20.04.2025
Собиқ депутат Расул Кушербаев ИИБга чақирилди
14:01 / 06.03.2025
WizzAir Ўзбекистонга амалга оширадиган рейсларида ўзбек тилида ҳам хизмат кўрсатади
14:41 / 18.01.2025