Ўзбекистон | 14:01 / 06.03.2025
7202
2 дақиқада ўқилади

WizzAir Ўзбекистонга амалга оширадиган рейсларида ўзбек тилида ҳам хизмат кўрсатади

WizzAir авиакомпанияси Ўзбекистонга хизмат кўрсатувчи ҳар бир ҳаво кемасида борт кузатувчи ва хизмат кўрсатувчи персоналлар ўзбек тилида фаолият юритишини йўлга қўяди. Бу ҳақда Расул Кушербаевнинг арзини ўрганиб чиққан Рақобат қўмитаси маълум қилди.

WizzAir авиакомпанияси Ўзбекистонга амалга оширган рейсларида ўзбек тилида ҳам хизмат кўрсатишни таъминлайди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси маълум қилди.

Қўмита хабарига кўра, собиқ депутат Расул Кушербаевнинг «Самарқанд-Абу-Даби» йўналиши билан «WizzAir» авиакомпанияси томонидан кўрсатилган хизматларда муаммога дуч келгани юзасидан мурожаати кўриб чиқилган.

«Рақобат қўмитасининг олиб борган ўрганишларида мурожаатчининг учиш даврида авиакомпаниянинг экипаж аъзолари томонидан хорижий тилда хавфсизлик қоидалари ҳақида маълумот берилгани, бу қоидаларни ўзбек ва рус тилларида тушунтириб беришлари сўралганида ходим томонидан унга нисбатан қўпол муомалада бўлингани, бортни тарк этиш талаб қилингани ва шу тарзда фуқаро мазкур рейсда Абу-Дабига етиб боргани маълум бўлди.

Қўмита томонидан Транспорт вазирлигига ўрганишлар юзасидан сўров хати юборилди. Натижада ўзбошимчалик билан хатти-ҳаракатларни амалга оширган мазкур авиакомпания ходимларига нисбатан чора кўрилди», дейилади хабарда.

Қайд этилишича, WizzAir авиакомпанияси 2025 йилда Ўзбекистонга хизмат кўрсатувчи ҳар бир ҳаво кемасида борт кузатувчи ва хизмат кўрсатувчи персоналлар ўзбек тилида фаолият юритишини йўлга қўяди.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest"да глобал иқтисодий трендлар муҳокамасига бағишланган Илмий-амалий кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани