19:20 / 01.01.2019
9980

«Локомотив»нинг 2018 йилдаги энг яхши футболчиси Малайзия клубига ўтди

Фото: Маъруф Асқаров / KUN.UZ

«Локомотив» клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси яримҳимоячиси Санжар Шоаҳмедов Малайзия чемпионатида тўп тепадиган бўлди.

«Темирйўлчилар» матбуот хизмати хабарига кўра, 28 ёшли футболчи «Теренггану» клуби билан шартнома имзолаган.

«Теренггану» 2006 йилда ташкил этилган бўлиб, Малайзия Премьер-лигасида иштирок этади. Клуб 2009 йилда мамлакат чемпиони, 2018 йилда Кубок соҳиби бўлган.

Санжар Шоаҳмедов катта футболга 2010 йили кириб келган. У 4 йил давомида «Олмалиқ» шарафини ҳимоя қилган. 2015 йилда «Локомотив» клубига ўтган. Санжар «Локо» томонидан ижтимоий тармоқларда ўтказилган сўровномада энг кўп овоз тўплаб, клубнинг 2018 йилдаги энг яхши футболчиси деб топилган эди.

Шоаҳмедов Ўзбекистон терма жамоаси таркибида 2та ўйинда майдонга тушган.

Top