Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон ва Қирғизистон чегарачилари 2019 йилга ҳамкорлик режаларини муҳокама қилдилар
Тожикистон ва Қирғизистон чегарачилари 2018 йил якунларини сарҳисоб қилиб, 2019 йилга қўшма режаларни кўриб чиқишди. Бу ҳақда Авеста хабар бермоқда.
2018 йил 27-28 декабрь кунлари Қирғизистоннинг Боткен вилояти бўйича чегара вакиллари ва Тожикистоннинг Сўғд вилояти бўйича чегара вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда давлат чегарасининг тожик-қирғиз қисмида хизмат олиб бораётган, икки давлатнинг чегара постлари бошлиқлари ҳам иштирок этди.
Икки мамлакат чегарачилари 2018 йилда чегарани биргаликда қўриқлаш якунлари ва 2019 йилга вазифаларни муҳокама қилдилар. Томонлар давлат чегарасининг тожик-қирғиз участкасида кутилмаган ҳодисалар сони қисқарганини қайд этдилар: 2018 йилда 7та воқеа содир бўлди, бу 2017 йилга нисбатан 3тага кам (2017 йилда - 10та).
Чегара вакилларининг таъкидлашича, чегара маҳкамалари ўртасидаги муносабатлар ҳамкорликнинг янги даражасига чиқди, бунда чегарада юзага келаётган муаммолар чегара постлари даражасида жойларда тезкорлик билан ҳал этиляпти.
Мавзуга оид
09:13 / 28.01.2026
Қирғизистон Россия устидан ЕОИИ судига даъво аризаси киритди
07:25 / 19.01.2026
Европадаги энг узун қуруқлик чегаралари: инфографика
20:56 / 16.01.2026
Қирғизистонда телеканалларга рус тилидаги контент намойиши қисман чекланди
19:20 / 12.01.2026