Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Стратегик тармоқларда босқичма-босқич ислоҳотларни амалга ошириш режалаштирилмоқда
«Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастури лойиҳасига кўра, нефть-газ, темир йўллари, ҳаво йўллари, кимёсаноат, энергетика, кон-металлургия ва бошқа шу каби стратегик тармоқларда босқичма-босқич ислоҳотларни амалга ошириш режалаштирилмоқда.
Унга мувофиқ, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Лойиҳа билан “Ўзбекнефтгаз”, “Ўзкимёсаноат”, “Ўзбекистон темир йўллари”, “Ўзбекистон ҳаво йўллари”, “Ўзбекэнерго” АЖлари, Навоий кон- металлургия комбинати ва шу каби стратегик корхоналарни босқичма-босқич ислоҳ қилинади.
Хусусан:
“Ўзбекнефтгаз” АЖ негизида инфратузилмавий корхоналарни давлат ихтиёрида қолдириб, рақобат мавжуд бўлган соҳада фаолият кўрсатаётган корхоналардаги компания улушини бозор қийматида аукцион орқали инвесторларга сотиш;
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ таркибидан транспорт - экспедиторлик, вагон ташувларни хусусий секторга бериш ҳамда темир йўл вокзаллари ва темир йўл инфратузилмасининг бошқа объектларини бошқаришни давлат-хусусий шериклик ва аутсорсинг асосида хусусий секторга бериш кўзда тутилади.
«Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамалари 2019 йилнинг 15 январига қадар ўтказилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
14:39 / 11.10.2025
Британия Ўзбекистон ҳудудлари учун устувор лойиҳаларни ишлаб чиқишда кўмаклашади
20:06 / 14.04.2025
Қонун лойиҳасига илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати кенгайтирилди
15:34 / 10.04.2025
«Ўзбекистон инвесторлари куни» яна 7 та шаҳарда ташкил этилади
14:00 / 09.04.2025