Судьяларни кенг жамоатчилик фикри ўрганилган ҳолда судьялар ҳамжамияти томонидан тайинлаш тартибини жорий этиш режалаштирилмоқда
«Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастури лойиҳасида суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда фаолият кўрсатаётган ходимларнинг малакасини ошириш, судьяликка номзодларни тайёрлаш тизимини халқаро стандартларга мувофиқ қайта кўриб чиқиш, Судьялар олий кенгаши қошида Судьялар олий мактабини ташкил этиш кабилар кўзда тутилмоқда. Унга кўра, қатор қонун ва қарорлар лойиҳалари ишлаб чиқилади.
Лойиҳаларда суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда узоқ муддат давомида (5 йил ва ундан ортиқ) бенуқсон фаолият кўрсатаётган ўрта ва ўрта-махсус маълумотли ёки бошқа мутахассислик бўйича олий маълумотга эга ходимларни кейинчалик мазкур органда камида 5 йил ишлаб бериш шарти билан имтиёзли асосда ва ишдан ажралмаган ҳолда олий юридик таълим муассасаларига қабул қилиш ва мақсадли тайёрлаш тизимини жорий этиш назарда тутилади.
Шунингдек, судьяликка номзодларни тайёрлаш тизимини халқаро стандартларга мувофиқ қайта кўриб чиқиш, Судьялар олий кенгаши қошида Судьялар олий мактабини ташкил этиш ва Судьялар олий мактабида судьялик лавозимларига номзодларни бир йиллик магистратура таълим дастури бўйича тайёрлашни, раҳбарлик лавозимларини эгаллаш учун захирада бўлган судьяларни икки ойлик курсларда қайта тайёрлашни, шунингдек судьялар ва судлар аппарати ходимларини икки ҳафтадан кам бўлмаган курсларда малакасини оширишни белгилаш кўзда тутилади.
Бундан ташқари, судьялик лавозимига номзодларни танлаш ва тайинлаш бўйича шаффоф тизимни яратиш, судьяликка номзодларни конкурс асосида олдиндан танлаб олиш механизмини жорий этиш ва кенг жамоатчилик фикри ўрганилган ҳолда судьялар ҳамжамияти томонидан судьяларни тайинлаш тартибини жорий этиш назарда тутилади.
Қонун ва қарорларда шунингдек, Судьялар корпусини юқори малакали ва етарли ҳаётий тажрибага эга мутахассислардан шакллантириш мақсадида судьялик лавозимига илк бор тайинланадиган номзодлар учун ёш цензини қайта кўриб чиқиш ҳамда судьянинг махсус кийими тавсифи ва намуналарини ишлаб чиқиш ҳам кўзда тутилиши режалаштирилган.
«Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамалари 2019 йилнинг 15 январига қадар ўтказилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
13:29 / 07.11.2024
Ўзбекистон ва Хитой аниқ қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқишни режалаштирмоқда
14:30 / 02.11.2024
ДХШ лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тасдиқланди
14:20 / 07.10.2024
Корея Ўзбекистонда инновацион лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдиряпти
07:07 / 23.08.2024