Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини Олий Мажлис томонидан тасдиқлаш амалиётини жорий қилиш таклиф этилмоқда
«Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастури лойиҳасида Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини Олий Мажлис томонидан, вилоят, туман ва шаҳар давлат органлари раҳбарларини тегишли халқ депутатлари Кенгашлари томонидан тасдиқлаш амалиётини жорий қилиш кўзда тутилмоқда.
Лойиҳада:
Вазирлар Маҳкамасининг аъзоларини бош вазир тақдимига биноан Олий Мажлис томонидан лавозимга тасдиқлаш;
номзоднинг соҳани ривожлантириш бўйича яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастури билан депутатлар ва сенаторлар олдида чиқиш қилиши тартибини жорий этиш;
ҳукумат аъзосининг ўз ҳаракат дастури ижросини амалга оширишига доир масалалар юзасидан ахборотини Олий Мажлис, унинг қўмиталарида мунтазам эшитиб бориш;
вилоят, туман ва шаҳар давлат органлари раҳбарларини тегишли халқ депутатлари Кенгашлари томонидан тасдиқлаш механизмини ишлаб чиқиш назарда тутилади.
«Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамалари 2019 йилнинг 15 январига қадар ўтказилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
13:29 / 07.11.2024
Ўзбекистон ва Хитой аниқ қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқишни режалаштирмоқда
14:30 / 02.11.2024
ДХШ лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тасдиқланди
21:36 / 24.10.2024
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тугатилди ва Миграция агентлиги ташкил этилди
18:22 / 24.10.2024