Технология | 20:02 / 04.01.2019
13719
1 дақиқада ўқилади

Интернетда Xiaomi’нинг учга букланувчи смартфони намойиш қилинди

Скриншот: @evleaks / Twitter

Интернетда учга букланувчи смартфон видеоси пайдо бўлди. Ушбу видеони твиттердаги саҳифасида жойлаштирган инсайдер Эван Бласснинг тахминича, ушбу смартфон Xiaomi’нинг янги гаджетидир. 

Видеода хитой тилидаги операцион тизимга эга смартфон тасвирланган. Унинг корпусини қоронғи сабабли илғашнинг имкони йўқ. Телефон эгаси видеода зарурат бўлганда қурилма экранининг чап ва ўнг томонини буклаш мумкинлигини намойиш қилади.

 

Тайёрлаган:  Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид