Жамият | 13:59 / 04.01.2019
5111
1 дақиқада ўқилади

Муқаддам судланган шахс 10 млн сўмни ўғирлаб кетди

2018 йил 14 июль куни Сирдарё тумани “Фаровон” МФЙда яшовчи У.М. (аёл) ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий воситалари билан алоқалар бошқармаси.

У шу куни соат 08:00 дан 16:00 гача бўлган вақт оралиғида, уйидан 10 млн сўм пули йўқолганлигини маълум қилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Тошкент вилояти Зангиота тумани “Кўксарой” МФЙда яшовчи, муқаддам судланган Н.К. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. 

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда, дейилади хабарда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид