Ўрмонларни Ер сайёрасининг ўпкаси деб аташади ва уларсиз ҳаёт йўқлигини айтишади. Аслида ҳам шундаймикан?

Фото: Pixabay

Эгаллаган майдони ҳақида

Ўрмон массивлари 38 миллион квадрат километрга яқин майдон — қуруқликнинг тахминан учдан бир қисмини эгаллайди. У ерда сайёрадаги ўсимлик ва ҳайвонларнинг деярли ярми ўсади ва яшайди.

Уларнинг катта қисми Финляндияга “теккан” — бу мамлакат ҳудудининг 70 фоизи ўрмонлар билан қопланган.

Энг кам ўрмон Буюк Британияда — бор-йўғи 6 фоиз.

Сибирнинг учдан икки қисми ўрмон билан қопланган.

Фото: Pixabay

Ҳарорат режими, карбонат ангидрид ва бошқалар ҳақида

Нинабаргли ўрмонларда унинг ташқарисидагига қараганда иссиқроқ. Буни дарахтнинг шох-барглари таъминлайди. Улар нафақат намликни, балки иссиқликни ҳам сақлайди.

Ўрмонлар озуқавий қийматга эга маҳсулотлар билан тўлган. Уларга нафақат мева ва ёнғоқлар, балки оқсил ва минераллар манбаи — ҳашаротлар ҳам киради. Озуқа ўрмон жонзотларига қувват бериб, уларни тўйдиради, шунингдек миллионлаб одамлар саломатлигини қўллаб-қувватлайди.

Кўплаб нинабаргли дарахтлар ниналаридан доривор препаратлар тайёрланади. Айтганча, нинабарглар С витаминига бой.

Дори препаратларининг тахминан тўртдан бир қисми, жумладан саратонга қарши қўлланиладиганлари ҳам тропик ўрмонлардаги ўсимликлардан тайёрланади. Бундай “хомашё”нинг йиллик қиймати тахминан 108 АҚШ долларига тенг.

Дарахтлар сайёрадаги углерод циклини назорат қилиб, бир йилда тахминан 2,1 гигатонна углеродни ютади. Бир вақтнинг ўзида улар иқлим ўзгаришларига ҳам қарши туради.

Ўрмонларда ўсувчи ҳар бир дарахт 95 фоиз намликни эҳтиёж бўлган жойга юборувчи, келиб чиқиши табиий акведук. Улар тупроқдаги намликни сақлаб, емирилиш жараёнларининг олдини олади. Бир вақтнинг ўзида буғланган сувни атмосферага чиқаради, бу эса совиш эффектини таъминлайди.