Жаҳон | 07:35 / 04.01.2019
11021
1 дақиқада ўқилади

Трампга нисбатан импичмент жараёни бошланиши мумкин

Фото: AP Photo/Evan Vucci

Калифорния штатини билдирувчи конгрессмен-демократ Брэд Шерман конгресснинг янги йилдаги илк иш куни вакиллар палатасида АҚШ президенти Дональд Трампнинг импичменти ҳақидаги резолюцияни илгари сурмоқчи.

Шерманнинг Los Angeles Times нашрига маълум қилишича, бунга Трамп ва унинг сайловолди кампанияси аъзоларининг Россия билан алоқалари бўйича тергов бориши давомида ФҚБнинг собиқ раҳбари Жеймс Комининг истеъфога чиқарилишида суд идораларига тўсқинликлар яратишга уриниш сабаб ҳисобланади.

“Конгресс бу масалани кўриб чиқмаслигига сабаблар йўқ. Дональд Трамп ҳар куни унинг Оқ уйдан кетиши давлат учун яхши бўлишини кўрсатмоқда”, деб айтган Шерман. 

2018 йил декабрида Трамп унга импичмент эълон қилиш қийин бўлишини, чунки у “мамлакат учун ҳеч қандай ёмон иш қилмаганини” айтган.

Мавзуга оид