Америкалик конгрессмен Трампга импичмент эълон қилиш бўйича даъво киритишга ваъда берди
«Ҳар бир Голиафнинг ўз Довуди бор», деди Конгресс аъзоси Эл Грин. У феврал ойида ҳам Трампга импичмент эълон қилиш масаласини кўтарганди.

Фото: AP
АҚШ Конгресси аъзоси Эл Грин 30 кун ичида президент Доналд Трамп импичменти бўйича даъво киритишини маълум қилди. Бу ҳақда у амалдаги президент сиёсатидан норози одамлар тўпланган Вашингтондаги митингда таъкидлаб ўтди.
«Бизга бу сафар уни айбдор деб тан оладиган Сенат керак. Мен тушунаман — у Голиаф. У армиядаги генералларни назорат қилади. У Адлия вазирлигини назорат қилади. У Республикачилар партиясини назорат қилади. Аммо дўстларим… ҳар бир Голиафнинг ўз Довуди бор», — дейди Грин норозилик акциясида. Конгрессмен Трамп ўзи эгаллаб турган лавозимга лойиқ эмаслигини қўшимча қилди.
Грин олдин ҳам Доналд Трампга нисбатан импичмент ташаббусини ваъда қилганди. Хусусан, у бу ҳақида 5 феврал куни, президент Ғазо секторини АҚШ назорати остига олиш таклифини берганидан кейин, Вакиллар палатаси минбаридан туриб гапирганди.
Эслатиб ўтамиз, Доналд Трампга нисбатан биринчи президентлик муддатида ҳам импичмент жараёнлари бошланган эди. Биринчи импичмент 2019 йил декабрида эълон қилинган. Ўшанда конгрессменлар Трампни ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ва Конгресс ўтказган терговга тўсқинлик қилишда айблаган. Бироқ Сенат импичментга қарши овоз берган.
2021 йил январда эса АҚШ Сенати Доналд Трампни Капитолийга ҳужум уюштирилиши туфайли бошланган импичмент жараёнида қоралаш учун зарур бўлган овозни йиға олмаганди.
Тавсия этамиз
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трампизм чўққиси, Украинада асир тушган хитойликлар ва “таҳқирланган” Нетаняҳу — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 19:01
-
“Навоийуран” давлат корхонаси ESG рейтингини қўлга киритди
Ўзбекистон | 19:00
-
Украина иккинчи F-16 қирувчи самолётини йўқотди
Жаҳон | 18:34
-
Истанбулнинг собиқ мэри устидан суд жараёни ёзга қолдирилди
Жаҳон | 18:12
Мавзуга оид

20:01 / 02.04.2025
Жанубий Кореяда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари огоҳликка чақирилди

16:52 / 08.03.2025
Жанубий Корея президенти тергов изоляторидан озод этилди

21:20 / 25.02.2025
Жанубий Корея президенти ҳарбий ҳолат жорий қилгани учун судда кечирим сўради

23:31 / 05.02.2025