Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон 2026 йилга бориб хорижлик туристлар сонини 9 млн кишига етказишни режалаштирмоқда
Ўзбекистон 2026 йилга келиб мамлакатга ташриф буюрувчи хорижлик туристлар сонини 9 млн кишига етказишни режалаштирмоқда. Бу Ўзбекистон президентининг "Ўзбекистон Республикасида туризмни тезкор ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони билан тасдиқланган 2019-2025 йилларда Туризмни ривожлантириш концепциясида кўзда тутилган.
Ҳужжатда қайд этилишича, 2010-2017 йиллар давомида туризм хизматлари экспорти икки бараварга ошган ва 2017 йилда 546,9 млн, 2018 йилда эса 1 041 млн АҚШ долларини ташкил этган.
2016 йилга қадар хорижлик ташриф буюрувчиларнинг ўртача йиллик ўсиши 8%ни, 2017 йилда эса 7%ни ташкил этган ва 2,69 млн кишидан ошган. 2018 йил натижаларига кўра, республикага 5,3 млнга яқин хорижлик турист ташриф буюрган.
Туризм соҳасини ривожлантиришнинг асосий босқичлари этиб қуйидагилар белгиланди:
• 2019-2020 йилларда – туризмни ривожлантиришнинг мустаҳкам қонунчилик асосини яратиш, инфраструктурани модернизация қилиш ва мамлакат брендини илгари суриш бўйича институционал ислоҳотлар ўтказиш;
• 2021-2025 йилларда – мамлакат иқтисодиётида туризм саноати улушини ошириш.
Иккинчи йўналишда мамлакат ялпи ички маҳсулотида туризм улушини 5%гача етказиш (2017 йил якунлари бўйича – 2,3%) ҳамда 9 млндан ортиқ, жумладан узоқ хориждан 2 млн нафар туристни жалб этиш мақсад қилинган.
2025 йилда туризм экспорти ўсишини 951 млндан 2,2 млрд АҚШ долларигача етказиш режалаштирилган.
Мавзуга оид
18:17 / 18.01.2026
2025 йилда Ўзбекистон хориждан рекорд даражадаги 11,7 миллион сайёҳни қабул қилди
19:34 / 11.01.2026
Туроператорларга Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинган ҳар бир сайёҳ учун субсидия берилади
08:38 / 25.12.2025
Ижтимоий хавфли аҳволдаги болалар белгиланган таълим муассасасига имтиҳонсиз қабул қилинади
08:53 / 24.12.2025