Жаҳон | 22:57 / 08.01.2019
7564
1 дақиқада ўқилади

2018 йилнинг энг оммабоп композитори эълон қилинди 

Фото: Postimees Kultuur

Bachtrack классик мусиқа сайти 2018 йилнинг энг оммабоп композиторини маълум қилди. Аниқланишича, эстониялик композитор Арво Пяртнинг мусиқалари дунёда энг кўп ижро этилар экан.

Рейтинг 2018 йилда ўтган 33578 та концерт ва мусиқий тадбир ҳақидаги маълумотларга асосланган.

Аёл композиторлар орасида бу борада россиялик София Губайдулина етакчилик қилмоқда.

Арво Пярт ҳозирда ҳаёт бўлган, классик мусиқа муаллифлари орасида биринчи ҳисобланади. У тарихдаги энг машҳур композиторлар рўйхатида 46-ўринни эгалламоқда.

Пярт яратадиган мусиқа нафақат концерт залларида, балки кинода ҳам фаол қўлланади. Мисол учун, унинг мусиқаси машҳур режиссёрлар Андрей Звягинцевнинг “Сургун” ва Гас Ван Сентнинг “Жерри” фильмларига саундтреклар бўлган. Унинг “Spiegel im Spiegel” асари машҳур “Симпсонлар” мультсериалида қўлланган.

Мавзуга оид