Жаҳон | 09:16 / 08.01.2019
2767
2 дақиқада ўқилади

Nissan собиқ раҳбари судда айбловларни рад этди

Фото: Francois Mori / AP

Renault-Nissan-Mitsubishi автомобиль альянси собиқ раҳбари Карлос Гон Токио прокуратураси томонидан молиявий найранглар бўйича ўзига қўйилган айбловларни ёлғон, деб атади. Бу ҳақда Япониянинг Kyodo агентлиги хабар қилмоқда.

Шунингдек, унинг маълум қилишича, ўзининг ҳибсда бўлиши адолатсизликдир.

«Менга ёлғон айбловлар қўйилди, менинг ҳибсга олинишим адолатсизлик. Nissan’га ҳеч қандай зарар етказмаганман», - деди Гон.

Айблов томони Гоннинг узоқ муддат ҳибсда қолишини Nissan собиқ раҳбари яшириниши мумкинлиги борасида хавотир борлиги билан изоҳлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Nissan собиқ раҳбари суд олдида жавоб бериши хабар қилинганди.

Nissan компанияси Карлос Гонни директорлар кенгашининг раиси, шунингдек, директор-вакил лавозимидан олиб ташлади. Бу қарор Гон молиявий найрангларда гумонланиб ҳибсга олиниши фонида қабул қилинди. Терговга кўра, топ-менежер декларацияларда солиқ тўлашдан бўйин товлаш мақсадида ўз иш ҳақи миқдорини атайлаб камайтириб кўрсатган. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид