Жамият | 18:10 / 09.01.2019
11793
4 дақиқада ўқилади

​Мурғак Азаматжон жарроҳлик столига ётиши ва яшаб кетиши учун кўмак зарур

Ёш боланинг касал бўлиши, бутун оилага бесаранжомлик келтиради. Кўз олдингда катта бўлаётган жигарбандинг оғир касал бўлиши эса, бундан-да оғир ҳолат.

Фарғона вилояти Қувасой шаҳарчаси, «Олтин водий» маҳалласида яшовчи икки ярим ёшли Азаматжон Холматов юрак нуқсони (юрак пороги) билан дунёга келган.

Бемор бола оилада учинчи фарзанд. Бир акаси ва опаси бор. Онаси Эътиборхон опа боланинг шу ёшгача юриб кетмагани ва тили чиқмагани ҳақида кўзида ёш билан сўзлайди. Юрак пороги касаллиги билан оғриётган Азаматжон ва онаси Қувасойдаги шифохонанинг кардиология бўлимида жуда кўп бор даволанишган.

Сўнг Тошкентга бориб тиббиёт муассасаларида кўрикдан ўтишади. Азаматжонни жарроҳлик йўли билан даволаш мумкинлиги маълум бўлгач, роса қувондилар.

Tas-IX

YouTube

Ҳозир оилада фақат Азаматжоннинг отаси Хатамжон ака ойна ишлаб чиқариш корхонасида ишлаб, маош олади холос. Онанинг куни бемор бола билан ўтади, акасига ҳали иш топилмаяпти.

Фақат тиббиётнинг охирги ютуқлари ёрдамида ўтиши кутилаётган жарроҳлик операцияси учун 28 миллион сўм атрофида пул керак. Оиланинг эса бунча маблағи йўқ. Бола нозиклиги учун кўп касал бўлмоқда. Ҳар ойда унинг дори-дармонига ҳам жуда кўп маблағ кетади.

«Ҳокимимизга чиқдик, турли мутасаддиларга мурожаат қилдик, фойдаси бўлмади. Ҳокимлик даволаниш учун ордерга ҳам ёрдам бермади. Бор умидимиз эҳсонли халқимиздан»,- дейди онаси Эътиборхон опа.

Шу кунгача эҳсонли кишилар ёрдами билан кўплаб умид илинжидаги беморлар шифо топдилар.

Икки ярим ёшли Азаматжонга ҳам савоб истаган инсонлардан кўмак сўраймиз. Болажоннинг онаси-отаси бағрида ўсиб-улғайиши учун ҳисса қўшайлик.

Умид қиламизки, эҳсонли кишилар ушбу мақоламизни беэътибор қолдирмайдилар.

Телефон: +998 93 645 29 47

Хатамжон Мамажонов (отаси) номига очилган карта:

Click/PayMe: 8600 0423 0992 5872(Agrobank)

МФО: 00517

ИНН: 200 123 466

Нақд пул тўловлари учун: 2311 6000 3000 0051 7001

Пул ўтказиш йўли билан тўловлар учун: 2312 0000 8000 0051 7001

Элмурод Эрматов тайёрлади


Ҳурматли "UZCARD" карточка эгалари! "UZCARD" тизими сизни огоҳлантиради!

Ҳеч кимга ва ҳар қандай вазиятда пластик картангизга тааллуқли маълумотларни, айниқса телефон рақамингизга кирувчи СМС хабарларни (масалан, То'lovni tasdiqlash kodi: 123456. Kodni hech kimga bermang" ёки "Код oplati. Nikomu ne soobshayte etot kod. 123456") ошкор қилманг. Сизга ёрдам пулини пластик карточкасидан ўтказиб бераётган номаълум шахс телефон орқали мурожаат қилиб мобил телефонингизга келиб тушаётган СМС — кодлар тўғрисидаги маълумотларни билмоқчи бўлаётганини сезган бўлсангиз, билингки ушбу шахс фирибгарлик йўли билан карточка ҳисоб рақамингиздаги пул маблағларини ўғирлашга уринмоқда. Агар карта ҳисоб рақамингиздан пул маблағлари ўғирланаётганини сезган бўлсангиз дарҳол карточкангизни олган банкингизга картани блоклаш учун мурожаат қилишингиз ёки ушбу амалиётни бевосита ўзингиз мобил ёки веб иловада бажаришингиз мумкин.

Мавзуга оид