AirPods қулоқчинлари жосуслик қурилмасига айлантирилди
Apple’нинг AirPods қулоқчинларидан фойдаланувчилар унинг антиқа функциясини аниқлашди. Бу функция эвазига ўзга одамларнинг суҳбатларини эшитиш мумкин.
Қулоқчин эгаларининг аниқлашича, эшитишида муаммога эга бўлганларга мўлжалланган ушбу янги функция ёрдамида ўзга одамлар нима ҳақида сўзлашаётганини тинглаш мумкин. Бунинг учун қурилмани бошқариш пункти созламаларига қулоқ суратига эга иконкани қўшиш лозим. Бу иконка босилганда қурилма микрофонларга келувчи товушнинг овозини баландлатади. Бунинг эвазига анча олисда турган одамларнинг гапи ва шивирлашини эшитиш мумкин бўлади.
Ушбу функциянинг пайдо бўлгани ҳақида 2018 йил ёзида маълум бўлган. Уни фаоллаштириш учун iPhone’даги операцион тизимни iOS 12 версиягача янгилаш керак.
Мавзуга оид
20:31 / 15.11.2024
Бино ичидаги ортиқча шовқинни сўндиришга қодир сунъий интеллектга эга қулоқчинлар яратилди
16:57 / 03.10.2024
АҚШда AirPods қулоқчинлари ўғирланган Ferrari’ни топишга ёрдам берди
23:57 / 09.09.2024
Apple янги AirPods қулоқчинларини тақдим қилди
17:23 / 14.09.2020