Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2025 йилнинг энг яхши ихтиролари эълон қилинди
AirPods қулоқчинлари, Samsung телевизори ва Tecno ноутбуки йилнинг энг яхши ихтиролари рўйхатидан жой олди.
Time журнали 2025 йилнинг энг яхши ихтиролари рўйхатини эълон қилди.
Таҳририят журналистлари юзлаб ихтироларни таҳлил қилиб чиқишди ва 30дан ортиқ йўналишда 300дан ортиқ ихтироларни танлаб олишди. Якуний рўйхат тоифалар бўйича шакллантирилди.
«Робототехника» йўналишида Figure 03 уй роботи, HoverAir X1 ProMax дрони энг яхши ихтиролар рўйхатидан жой олди.
«Коинот» йўналишидаги энг яхши ихтиролар қаторига AST SpaceMobile BlueBird интернет узатиш технологияси ва Вера Рубин номидаги обсерватория киритилди.
Apple AirPods Pro 3 қулоқчинлари, 70mai Dash Cam 4K Omni видеорегистратори, Biwin микро-SSD, Fujifilm Instax Wide Evo фотокамераси, Huawei Pura 80 Ultra камерофони, Samsung Micro RGB телевизори, Tecno Megabook S14 ноутбуки турли йўналишларда энг яхши ихтиролар деб топилди.
Oura Ring 4 “ақлли” узуги ва Garmin Index Sleep Monitor уйқу монитори энг яхши тақиб юриладиган қурилмалар йўналишидан жой олди.
BMW iX3 ва BYD Seagull электромобиллари энг яхши транспорт воситалари деб топилди.
Мавзуга оид
13:42 / 02.12.2025
Samsung ўзининг биринчи уч букланадиган Galaxy Z TriFold смартфонини тақдим этди
22:27 / 01.11.2025
Смартфонлар бозорида 2025 йил етакчилари аниқланди
14:14 / 31.10.2025
Android iPhone’дан хавфсизроқ чиқди — Google янги тадқиқот натижаларини эълон қилди
13:10 / 29.10.2025