Трамп деворининг намунасини оддий темир арра билан арралашга муваффақ бўлинди
АҚШ президенти Дональд Трамп Мексика билан чегарада қурмоқчи бўлаётган пўлат панжараларни оддий темир арра билан арралаш мумкинлиги маълум қилинди.
Таъкидланишича, бу АҚШ миллий хавфсизлик вазирлиги ўтказган синов давомида аниқланди.
Трамп суратларда АҚШнинг аввалги маъмуриятлари қўллаган девор намунаси тасвирланганини айтган.
“Биз қураётган девордан ўтиш жуда, жуда қийин бўлади”, деб айтган Трамп.
NBC маълумотларига кўра, Трампдан аввалги президентлар вақтида бундай ишланмалар ҳақиқатан қўлланган, бироқ суратдаги девор намунаси Трамп президентлиги вақтида қурилган.
Таъкидланишича, сурат 2017 йил охирида синовлар ўтказилган жой – Калифорния ва Мексика ўртасидаги чегарада жойлашган Пого Роу деган жойда олинган.
Мавзуга оид
18:53 / 23.11.2023
Самарқандда мактаб девори ўқувчининг устига қулади
16:22 / 15.06.2023
Тошкентда қулаб тушган хонадон девори орасида қолиб кетган 2 ёшли бола қутқарилди
18:09 / 14.03.2023
Тошкентда қариялар уйи девори қулаб тушди
14:30 / 03.08.2022