Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Греция билан чегарада биринчи марта девор қуради
Бу мамлакатга ноқонуний йўллар билан келадиган мигрантлар оқимини камайтиришга хизмат қилади. Янги конструкциянинг умумий узунлиги 8,5 километрни ташкил этади.
Туркия янги хавфсизлик чоралари доирасида Греция билан чегарада девор қуришни бошлади, деб хабар беради Казинформ.
Ушбу қарор Туркиянинг ўз чегаралари устидан назоратни кучайтириш сиёсатида муҳим қадам бўлди. Мамлакат ғарбидаги янги конструкциянинг умумий узунлиги 8,5 километрни ташкил этади.
Қайд этилишича, мазкур чора миграция оқими устидан назоратни кучайтириш ва ноқонуний иммиграцияга қарши курашга қаратилган. Панжара ва деворларнинг қурилиши минтақадаги хавфсизликни кучайтиради, шунингдек, чегарани ноқонуний кесиб ўтиш ҳолатларини камайтиришга хизмат қилади.
Лойиҳа қўшни мамлакатлардаги иқтисодий ва сиёсий шароит туфайли Туркиянинг ғарбий чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ҳолатлари ортганидан кейин ишга туширилган.
Мамлакат ҳукумати чегарадаги деворлар контрабанда ва бошқа ноқонуний ҳаракатларнинг ҳам олдини олишга ёрдам беришини таъкидламоқда. Эдирне шаҳри мэри Юнус Сезернинг маълум қилишича, ўтган йилнинг сентябрида 325 километрлик чегараолди йўлларини ободонлаштириш ва қуриш ишлари якунланган. Жорий йилда Туркия Ички ишлар вазирлиги ва Миллий мудофаа вазирлиги қўллаб-қувватлови билан оптик-электрон миноралар ва бошқа техник воситаларни қуриш ишлари давом эттирилади.
«Олдинлари ғарбий чегарада фақат патрул маршрутлари бўлар эди. Ҳозирда партул йўлларини қуриш якунланди ва шарқий чегарада бўлгани каби бу ерда ҳам маълум миқдорда деворлар қурамиз», — дейди мэр.
Мавзуга оид
18:14 / 28.05.2026
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегара тўғрисидаги битим ратификация қилинди
22:20 / 09.05.2026
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида навбат юзага келди
20:50 / 17.04.2026
Россия чегарачилари телефон, ноутбук ва бошқа гаджетларни текшириш ҳуқуқига эга бўлди
12:53 / 17.02.2026