Ўзбекистон | 23:40 / 11.01.2019
35598
2 дақиқада ўқилади

Умиджон Салимов вазир ўринбосарига айланди

Фото: Халқаро пресс-клуб

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Умиджон Зокиржонович Салимов Иқтисодиёт вазирлиги ўрнида қайта ташкил этилган Иқтисодиёт ва саноат вазири ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар бермоқда.

Умиджон Салимов 2011-2013 йилларда «Ўзавтосаноат» АЖ бошқарув раиси ўринбосари бўлган, 2013-2017 йилларда Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган, 2017 йил апрелида «Ўзавтосаноат» АЖга қайтган ва бошқарув раисининг техника сиёсати ва маҳаллийлаштириш масалалари бўйича ўринбосари сифатида иш бошлаган, ўша йилнинг августида «Ўзавтосаноат» АЖ раисига айланган, аммо 2018 йилнинг июнида лавозимдан олиниб, шу кунгача «Ўзавтосаноат» АЖ бошқарув раисининг ривожлантириш ва маркетинг бўйича ўринбосари сифатида фаолиятини давом эттираётганди.

Ўзбекистон президентнинг «Иқтисодий ривожланиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони билан Иқтисодиёт вазирлиги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги этиб қайта ташкил этилди.

Бундан олдинроқ, Равшан Ғуломов Иқтисодиёт ва саноат вазири  Ботир Хўжаевга биринчи ўринбосар, Соҳиб Саифназаров эса ўринбосар этиб тайинлангани ҳақида хабарлар берилганди.

Мавзуга оид