Жаҳон | 17:07 / 13.01.2019
6596
1 дақиқада ўқилади

Нигериядаги бозорда юк машинаси босиб кетиши оқибатида 20дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Фото: AFP 2018 / Aminu Abubakar

Нигериянинг Экити штатидаги бозорда юк машинаси босиб кетиши оқибатида 20дан ортиқ киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий Daily Post нашри хабар берди.

Маълумот берилишича, воқеа Ивороко шаҳри марказида содир бўлган. Воқеага гуруч ортилган юк машинасининг тормози ишламай қолганлиги сабаб бўлган деб қаралмоқда.   

Ҳалокат жойига полиция ва қутқарув хизмати вакиллари етиб келган.

"Бозор ярим тунгача очиқ бўлади. Кўпчилик савдогарлар йўл четларида савдо қилишади. Юк машинаси катта тезликда келаётган бўлган. Ўлганларнинг кўпчилиги йўл четида савдо қилаётганлар эди", дея воқеа гувоҳларидан бирининг сўзларини келтиради Синьхуа агентлиги.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид