Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда қурилишда бахтсиз ҳодиса: ўзбекистонлик ҳалок бўлди
Россиянинг Бурятия республикасида қурилаётган кўп қаватли уйда содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида бир нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, яна бири оғир аҳволда шифохонага ётқизилди.
Ҳодиса 8 май куни Улан-Уде шаҳридаги қурилиш майдонида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, минорали кран оператори эҳтиётсизлик қилиб, қурилиш ҳавозасига шикаст етказган. Оқибатда хавфсизлик камарисиз ишлаётган икки нафар ўзбекистонлик ишчи 7-қават баландлигидан пастга қулаган.
Жабрланганлардан бири оғир тан жароҳатлари билан шифохонага олиб кетилган. Иккинчи фуқаро эса олган жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган.
Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси маълум қилишича, ҳодиса ортидан Бурятия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан доимий алоқа ўрнатилган ва вазият алоҳида назоратга олинган.
Мазкур ҳолат бўйича Россия Жиноят кодексининг меҳнат хавфсизлиги талабларини бузиш билан боғлиқ моддаси асосида жиноят иши қўзғатилган.
Айни пайтда Ўзбекистон дипломатлари ва Миграция агентлигининг Новосибирскдаги ваколатхонаси ҳамкорлигида ҳалок бўлган фуқаронинг жасадини Ўзбекистонга олиб келиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.
Мавзуга оид
08:40 / 06.06.2026
Кремлда Путин ва Шрёдер ўртасида учрашув бўлиб ўтди
22:29 / 05.06.2026
Россия яна урушни танлади — Зеленский Путинга жавоб берди
20:55 / 05.06.2026
Россия минтақадаги шунчаки қўшни эмас, вақт синовидан ўтган стратегик шерик ва иттифоқчи — Шавкат Мирзиёев
20:34 / 05.06.2026