Миллий гвардия қўмондони ва Ички ишлар вазирига ҳам янги ҳарбий унвонлар берилди
Ўзбекистон президенти фармонига биноан Ўзбекистон Миллий гвардияси қўмондони Баҳодир Тошматов, Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ҳамда президент маслаҳатчиси, Фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини бажарувчи Турсунхон Худойбергеновга турли даражадаги генераллик унвонлари берилди.
Хусусан, Миллий гвардия бошлиғи Баҳодир Тошматов Ўзбекистонда даражаси жиҳатидан иккинчи ўринда турадиган (армия генерали унвонидан кейин) генерал-полковник ҳарбий унвони билан тақдирланган. У Ўзбекистоннинг янги тарихида бундай даражадаги унвонни олган еттинчи киши бўлди.
Ички ишлар вазири Пўлат Раззоқович Бобожоновга ва президент маслаҳатчиси Турсунхон Худойбергеновга генерал-лейтенант унвони берилган.
Бундан аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири Абдусалом Азизовга генерал-лейтенант унвони берилгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
11:16 / 06.02.2024
Пўлат Бобожоновга янги ўринбосар тайинланди
12:12 / 05.01.2024
«112» тезкор рақами ўз муддатида ишга тушмади
10:26 / 03.12.2023
Ўзбекистон ва БАА ҳайдовчилик гувоҳномаларини ўзаро тан олишга келишди
10:03 / 15.09.2023