21:00 / 15.01.2019
20789

Осиё Кубоги. Австралия қийинчилик билан гуруҳдан чиқди

Осиё Кубогининг гуруҳ босқичида В гуруҳида ҳам 3-тур учрашувлари якунланди.

Австралия терма жамоаси Сурияга қарши кечган драматик учрашувда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиннинг биринчи бўлими охирида жамоалар биттадан гол уришди.

Иккинчи бўлим бошида австралияликлар яримҳимоячиси Икономидиснинг зарбаси сурияликлар дарвозасини кесиб ўтди ва ҳакам голни инобатга олди. 80-дақиқада сурияликлар яна ҳисобни тенглаштиришди, Ал-Сома пенальтидан унумли фойдаланди.

Аммо ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда австралияликлар ғалаба голини уришди ва гуруҳда иккинчи ўринни олган ҳолда кейинги босқичга йўл олишди.

Параллел кечган иккинчи ўйинда эса Иордания ва Фаластин голсиз дурангга имзо чекишди. Натижада, Сурия ва Фаластин турнирни тарк этди, Иордания биринчи ўринни эгаллади.

Осиё Кубоги
Гуруҳ босқичи, 3-тур
Австралия – Сурия 3:2
(1:1, 2:1)
Голлар: 1:0 – 41 Мабил, 1:1 – 43 Харбин, 2:1 – 54 Икономидис, 2:2 – 80, пенальти Ал-Сома, 3:2 – 90 Рогич.
Австралия – Райан, Миллиган, Дегенек, Беҳич, Грант, Рогич, Луонго (Жерман, 90), Икономидис, Ирвайн, Мабил (Круз, 82), Макларен (Янну, 68).
Сурия – Алма, Ал-Мидани, Ал-Ажан, Аль-Джвайед (Ал-Анизан, 74), Ал-Солиҳ, Ал-Мавас, Ҳаж Муҳамммад, Ал Мубайед (Ал-Мидани, 83), Усмон (Юсуф, 72), Харбин, Ал-Сома.
Огоҳлантиришлар: Ал-Мавас (59), Луонго (62).

Фаластин – Иордания 0:0 (0:0, 0:0)
Фаластин – Хамади, Солиҳ, Бадари, Жобир, Ал-Баттат, Дабаг, Бассим (Норамбуэна, 88), Дарвиш (Ал-Бадави, 79), Сейям, Пинто (Салим, 62), Вади.
Иордания –    Шафи, Бани-Ясин, Хаттоб, Хаддод, Зиёд, Самир, Абдурраҳмон, Муржон (Хадр, 63), Бани-Аттия, Ал-Бахит, Эрсан (Ратеб, 82).
Огоҳлантиришлар: Сейям (19), Муржон (25), Бани-Ясин (54), Вади (88).

 

Top