14:30 / 16.01.2019
14442

«Қамчиқ» довонида автотранспорт воситалари ҳаракати тикланди

Аввал хабар қилинганидек, 2019 йил 15 январь куни соат 19:00да А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг «jn» довонида қор кўчкиси хавфи бўлганлиги сабабли довонда автотранспорт воситаларининг ҳаракати тўхтатилди.

2019 йил 16 январь куни «Қамчиқ» довонининг хавфли қияликларидаги қор қатламлари ФВВ, МВ, ИИВ, «Ўзгидромет» маркази ва «Ўзавтойўл» давлат қўмитаси, куч ва воситалари томонидан мажбуран туширилиб, автомобиль йўли қор кўчкиларидан тозаланди.

«Ўзгидромет» марказининг қор кўчкиси мавжуд эмаслиги тўғрисидаги бюллетенига асосан, «Тошкент-Ўш» автомобиль йўли «Қамчиқ» довонида жорий йилнинг 16 январь куни куни соат 11:05дан автотранспорт воситаларининг икки томонлама ҳаракати йўлга қўйилди.

Top