Жаҳон | 09:04 / 17.01.2019
7746
1 дақиқада ўқилади

Bloomberg Трамп ва Ким Чен Ин қаерда учрашишини маълум қилди

Фото: Saul Loeb/AFP/Getty Images

АҚШ конгресси вакиллар палатасининг ташқи ишлар бўйича қўмитаси аъзоси Майкл Маккол сўзларига кўра, Америка президенти Дональд Трамп ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Вьетнамда иккинчи учрашувни ўтказиши мумкин. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар бермоқда.

Макколнинг айтишича, у бу масала бўйича Жанубий Осиё ва Тинч океани минтақаси мамлакатларидаги элчилар билан учрашган.

«Трамп ва Ким Чен Иннинг учрашуви катта эҳтимол билан Ханойда бўлиб ўтади», - деди Маккол.

АҚШ ва КХДР биринчи саммити 2018 йил 12 июнь куни Сингапурда бўлиб ўтган. Шундан сўнг, мамлакатлар етакчилари қўшма баёнотни имзолашди, унда Шимолий Корея ядросизланишга тайёр экани айтилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ким Чен Ин Трампга мактуб юборгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид